Уй курилиши

Узбекистонда шахсий уй-жой курилишида янги технология


Қишлоқ жойларида замонавий уй-жой қуришнинг янги босқичи-давр талаби

Мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб эътиборимиз марказида бўлиб келаётган устувор масалалардан бири бу қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартириш, агросаноат мажмуида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси, ижтимоий-сиёсий ва маданий савиясини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти томонидан махсус давлат дастури қабул қилинган.

Эътироф этиш керакки, Мухтарам Юртбошимизнинг - "Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади" деган ғояси қишлоқ аҳлининг манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш, қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш ва шахарлар билан уйғунлаштириш долзарб масаладир.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши давлат дастурини амалга ошириш янги уй-жой массивлари вужудга келтирилиб, уларда замонавий якка тартибдаги шинам уй-жойлар барпо этилди. Сув таъминоти тармоқлари, электр тармоқлари, газ таъминоти тармоқлари ва автомобиль йўллари, шунингдек ижтимоий ва бозор инфраструктураси объектлари фойдаланишга топширилмоқда.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг архитектура-режалаштириш қиёфасини янада тубдан яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш, қишлоқда транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида жорий йилнинг 21 октябр кунида 2639-сонли Президент қарори қабул қилинди.

Жамиятда инсон учун хусусан қишлоқ жойларда уй-жой қуриш бу эски замонда хом ғишт билан қурилган, яшаш учун қулайликлари мавжуд бўлмаган ховлилар ўрнига замонавий шинам қурилишлар амалга оширилиши давлат сиёсатига чиқарилди.

   Қишлоқларимиз аҳолиси нафақат қулай уй-жойларда, айни вақтда барча зарур муҳандислик ва транспорт коммуникацияларига, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларига - тиббиёт, спорт, банк, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва маданият муассасаларига эга бўлган обод посёлкаларда яшашини таъминлаш, шунингдек  уй-жойларнинг сифат даражаси ва яратилган маиший қулайликлар шаҳардаги шароитлардан асло кам бўлмаслиги эътиборга олинганлиги, ёш оилаларни замонавий арзон уй жойлар билан таъминлаш орқали ижтимоий ҳимояга ҳам эътибор қаратилмоқда.

 Якка тартибдаги уй-жойларни "калити билан топшириш" шарти асосида қурилишини молия муассасалари томонидан молиялаштиришга ҳамда улар томонидан бериладиган узоқ муддатли имтиёзли кредитлар қишлоқ аҳолисининг манфаатларини яна ҳам тўлиқроқ таъминлашда қулай шароитларни яратади.

Ушбу уйларни замонавий энергия тежайдиган иситиш ва ёритиш технологиялари билан таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан  ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда курилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтиришга, махаллий курилиш индустриясини баркарор ва мутаносиб ривожлантиришга, пудрат ташкилотларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш  эътиборга олинган.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. 

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ, 

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси.


Кўришлар сони: 2269

Источник: http://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/18645/



© 2014 Омоложение